Маҳаллий

«Суд материалларни Фарғона шаҳар прокурорига юборди» — боғчада болани ток уриши иши бўйича айбдорлар сони кўпайиши мумкин

Фарғона шаҳридаги давлат боғчасида 6 ёшли бола ток уриши натижасида оғир тан жароҳати олди. Биринчи суд мажлисида боғча тарбиячиси, қурилиш ташкилоти вакили ва туман электр тармоқлари корхонаси мутахассиси айбдор деб топилди.

«Суд материалларни Фарғона шаҳар прокурорига юборди» — боғчада болани ток уриши иши бўйича айбдорлар сони кўпайиши мумкин

Апелляция суди бошқа масъул шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун Фарғона шаҳар прокурорига ажрим юборгани маълум бўлди.

Фарғонада давлат боғчасида 6 ёшли болани ток ургани ҳолати бўйича бошқа масъул шахслар ҳам судга тортилиши мумкин.

Хабар қилинишича, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан боғча тарбиячиси, «Фахр» МЧЖ иш юритувчиси ва Фарғона туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Жиноят кодексининг 116-моддаси 1-қисми (Ўз касб вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан айбдор деб топилиб, уларга тегишли жазолар тайинланган.

Шунингдек, суд ҳукмига кўра, судланувчилардан боланинг отаси фойдасига маънавий зарар сифатида 45 млн сўм ундириш белгиланган.

Бундан ташқари, апелляция суди боғча мудираси, «Фахр» МЧЖ раҳбари ва туман электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун Фарғона шаҳар прокурорига ажрим чиқарган.

Ҳозирда боланинг отаси Фарғона вилоят судига назорат тартибида шикоят аризаси киритган бўлиб, суд жараёнида жазо ва зарар миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz Фарғона шаҳрида жойлашган 66-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 6 ёшли бола ер остидаги, атрофи ўралмаган юқори кучланишли трансформатор пунктига тушиб кетиб, оғир тан жароҳати олгани юзасидан олиб борилаётган тергов ҳақида хабар берган эди. Боланинг отаси Kun.uz’га қайта мурожаат қилиб, ўғлининг танасида куйиш асоратлари қолгани, тегишли ташкилотлар масъулиятдан қочаётгани ва суд чиқарган ҳукмдан норози эканини маълум қилганди.

«Ўша куни ўғлимни боғчага соппа-соғ топширганман. Ўғлимни олиб, хорижга юборадими ёки шу ерда даволатадими, даволаб, бизга соғлом ҳолда қайтариб беришсин. Дори-дармон олиш учун телефон қилсак, жиноят содир этганлар гўшакни кўтаришмайди. Хоҳласа жавоб беради, хоҳламаса йўқ»

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.