Иқтисодиёт

Солиқ қарзи кўп бўлган ишлаб чиқариш корхоналари маълум қилинди

Йил бошидан буён ишлаб чиқариш соҳасида 100 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзи бор 1,3 мингта

Солиқ қарзи юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналари эълон қилинди

Солиқ қўмитаси берган маълумотга кўра, 2026-йил 1-октябр ҳолатида ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошган 1 340 та корхона мавжуд. Уларнинг умумий солиқ қарзи 2 трлн 593,7 млрд сўмни ташкил этган.

Шу сумманинг 870 млрд сўми, яъни жами қарзнинг 33,5 фоизи солиқ қарзи энг юқори бўлган 10 та корхона улушига тўғри келади.

Ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи энг катта корхона «ШАФФОФ МЕТАН САНОАТ» МЧЖ бўлиб, унинг қарзи 195,4 млрд сўмни ташкил этган. Фарғона вилоятида жойлашган ушбу корхона рейтингда биринчи ўринни эгаллаган.

«МОДЕРН ПРО-ИМПЕХ» МЧЖ 104,3 млрд сўм қарз билан иккинчи, Тошкент вилоятидаги «ҲЕБС НОВА СТРОЙ» МЧЖ эса 96,8 млрд сўм билан учинчи ўринда қайд этилган.

Кейинги поғоналарда Тошкент вилоятидаги «ПЕРФЕСТ СУЛЛИНАН» МЧЖ — 91,1 млрд сўм, Жиззах вилоятидаги «ЖИЗЗАХ РЕГИОН МЕТАЛ» МЧЖ — 82,4 млрд сўм ва «СИЛИКОН СОЛОР» МЧЖ — 72,8 млрд сўм қарз билан жойлашган.

Шунингдек, «ШАРҒУН КЎМИР» АЖнинг қарзи 61,5 млрд сўмни, «ЖЎРАБЕК АВЛОДИ» МЧЖники 57,7 млрд сўмни, «ҚУИЕТ САБА» МЧЖники 56,4 млрд сўмни ва «ШЕРОБОД СЕМЕНТ ЗАВОДИ» МЧЖники 51,6 млрд сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг катта солиқ қарзи Тошкент вилоятида қайд этилган. Бу ерда 213 та корхонанинг жами қарзи 583,8 млрд сўмга етган. Андижон вилоятида 163 та корхонанинг қарзи 417,4 млрд сўмни, Фарғона вилоятида 102 та корхонаники 351,6 млрд сўмни ташкил этган.

Тошкент шаҳрида 130 та корхонанинг қарзи 262,3 млрд сўм, Жиззах вилоятида 64 та корхонаники 147,4 млрд сўм бўлган. Сурхондарё вилоятида 52 та корхона 112,5 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 76 та корхона 97,3 млрд сўм қарздорликка эга.

Самарқанд вилоятида 123 та корхонанинг қарзи 98 млрд сўм, Бухоро вилоятида 97 та корхонаники 80 млрд сўм, Навоий вилоятида 85 та корхонаники 70,9 млрд сўмни ташкил этган.

Сирдарё вилоятида 45 та корхонанинг қарзи 68,3 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 49 та корхонаники 56,3 млрд сўм, Наманган вилоятида 67 та корхонаники 49,3 млрд сўм ва Хоразм вилоятида 67 та корхонаники 45,9 млрд сўм бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.