Қурилиш компаниялари солиқ қарзининг ярми 10 та корхона ҳиссасига тўғри келди
2026-йил 1-октябр ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган 1 517

Қурилиш компаниялари солиқ қарзининг ярми 10 та корхона зиммасига тўғри келди
Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 1-октябр ҳолатида қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошган корхоналарнинг умумий қарздорлиги 3 трлн 801,7 млрд сўмни ташкил этган.
Энг катта қарздорликка эга 10 та корхонанинг жами қарзи 1 трлн 801,9 млрд сўмга етган. Бу қурилиш соҳаси корхоналарининг умумий солиқ қарзининг 47,4 фоизига тенг.
Энг йирик қарздор корхоналар
Қурилиш соҳасида солиқ қарзи энг юқори корхона «ОБОД УМУМҚУРИЛИШ БИЗНЕС СЕРВИС» МЧЖ бўлиб, унинг қарзи 752,2 млрд сўмни ташкил этган.
«КЎПРИКҚУРИЛИШ» АЖнинг солиқ қарзи 358,6 млрд сўмга етган. «КРИСТАЛ ГРАНД МАДАД ҚУРИЛИШ» МЧЖ 177,5 млрд сўм қарз билан учинчи ўринни эгаллаган.
Кейинги ўринларда «АЗИЯ ИНВЕСТ ФАВОРИТ» МЧЖ — 111,6 млрд сўм, «ЁРҚИН САДАФ ФАСЛИ» МЧЖ — 107,5 млрд сўм ва «НЕФТГАЗМОНТАЖ» МЧЖ — 78,6 млрд сўм қарз билан қайд этилган.
Шунингдек, «ОҚ БУЛОҚ ОБОД ГУЗАРИ» МЧЖнинг қарзи 60 млрд сўм, «СТРОЙ МОНТАЖ ИНВЕСТ» МЧЖники 58,8 млрд сўм, «МК ИНАЛ» МЧЖники 51,5 млрд сўм ва «ЭЛЕГАНТ ДОМСТРОЙ» МЧЖники 45,6 млрд сўмни ташкил қилган.
Ҳудудлардаги қарздорлик
Ҳудудлар бўйича энг катта солиқ қарзи Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда 313 та корхонанинг қарзи 1 трлн 570,5 млрд сўмга етган. Андижон вилоятида 100 та корхонанинг қарзи 377,7 млрд сўмни, Сирдарё вилоятида 70 та корхонанинг қарзи 287,1 млрд сўмни ташкил этган.
Тошкент вилоятида 183 та корхона 280,3 млрд сўм, Бухоро вилоятида 142 та корхона 156 млрд сўм солиқ қарзига эга бўлган. Жиззах вилоятида 72 та корхонанинг қарзи 127,4 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 74 та корхонаники 112,4 млрд сўм, Самарқанд вилоятида 89 та корхонаники 102,8 млрд сўмни ташкил этган.
Фарғона вилоятида 119 та корхонанинг қарзи 101,3 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 65 та корхонаники 73 млрд сўм бўлган. Хоразм вилоятида 72 та корхона 70,8 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 95 та корхона 70,6 млрд сўм қарздорликка эга.
Навоий вилоятида 52 та корхонанинг солиқ қарзи 61,2 млрд сўмни, Наманган вилоятида 54 та корхонаники 43,6 млрд сўмни ташкил этган.

