Соғлиғингиз яхши ҳолатда эканини англатадиган 9 та аломат

**Соғлом эканлигингизни билдирувчи 9 та аломат**
Биз кўпинча хавфли касалликларнинг белгилари ва огоҳлантирувчи сигналлари ҳақида ёзамиз, чунки организм уларнинг ёрдамида муаммо борлигини билдиради. Аммо бугун эътиборингизни ўзингизга жуда яхши ғамхўрлик қилаётганингизни кўрсатадиган ижобий белгиларга қаратмоқчимиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.
**1. Бош оғриғи деярли безовта қилмайди ёки тез ўтиб кетади**
Ҳар бир инсон вақти-вақти билан стресс ёки жисмоний зўриқиш туфайли бош оғриғига дуч келиши мумкин. Аммо агар бундай оғриқлар тезда ўтиб кеца, бу яхши белги. Агар сиз мунтазам равишда мигренлардан азият чексангиз ёки кучли, узоқ давом этадиган бош оғриғини ҳис қилсангиз, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
**2. Оёқ-қўлларингиз увушиб қолмайди**
Ноқулай ҳолатда узоқ ўтириш ёки ётиш қўл ёки оёқларнинг увушиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Агар қон айланиш тизимингиз яхши ишласа, бу ҳолат тезда бартараф этилади. Аммо агар бу аломатлар қисқа ҳаракацизликдан кейин пайдо бўлса ёки узоқ вақт давом эца, бу асаб толаларининг сиқилиши ёки қон айланишининг бузилишидан далолат бериши мумкин.
**3. Оғиздан нохуш ҳид келмайди**
Шифокорлар ўндан ортиқ хавфли касалликларни оғиздаги ҳид орқали аниқлашлари мумкин. Агар нафасингиз тоза ва ҳидсиз бўлса, бу сизнинг соғлом эканлигингиздан далолат беради.
**4. Кун давомида барқарор энергия захирасига эгасиз**
Агар ҳар куни тушлик пайтида чарчоқ ҳис қилсангиз, бу ижобий белги эмас. Бу буйрак усти безлари фаолиятининг бузилиши ёки қонда қанд миқдорининг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда биз эрталаблари тетик бўлишимиз ва кун давомида барқарор энергия даражасини сақлаб туришимиз керак. Агар бу сизга тегишли бўлса, табриклаймиз — соғлиғингиз жойида.
**5. Терингиз тоза ва соғлом кўринишга эга**
Тери танамизнинг кўплаб касалликларни акс эттирувчи қисмидир. Агар терингиз бир текис рангли, хира бўлмаса, ҳуснбузарлар пайдо бўлишига мойил бўлмаса ва ҳаддан ташқари қуруқ бўлмаса, сиз идеал соғлиқ билан мақтана оласиз.
**6. Камида 48 соатда бир марта ичак ҳаракати мавжуд**
Мунтазам ичак ҳаракати одатда кунига бир марта, бир вақтнинг ўзида содир бўлади. Аммо агар ичакларингиз 48 соат ёки ундан кўпроқ вақт давомида "ишламай қолса", шифокорга мурожаат қилинг — бу жиддий хавф бўлиши мумкин.
**7. Пешоб ранги тиниқ**
Буйрак соғлиғини баҳолашнинг энг осон йўли пешоб рангига қарашдир. Унинг ранги тиниқ бўлиши керак, аммо бутунлай шаффоф эмас ва албатта, қон аралашмаларисиз.
**8. Тил тоза ва пушти рангда**
Соғлиғингизни баҳолашнинг яна бир осон усули — тилингизни кўзгуда кўриш ва уни диққат билан текшириш. Оч қизил ёки пушти ранг — соғлом одамнинг тили шундай кўринади. Сизда шундайми? Табриклаймиз!
**9. Йилига бир мартадан кўп шамолламайсиз**
Албатта, ҳеч қачон шамолламаган яхши, аммо бу ҳар доим ҳам мумкин эмас. Аммо агар сиз йилига икки ёки уч марта ёки ундан кўп вирусли касалликларни "юқтирсангиз", бу иммунитетнинг пастлиги, заифлашгани ёки нафас олиш аллергиясини кўрсатиши мумкин.

