Маҳаллий

Сирдарё вилоятида қизча тез ёрдам машинасида дунёга келди

Сайхунобод туманида тиббиёт ходимлари тез ёрдам автомобилида туғруқни қабул қилишди. Она ва янги туғилган чақалоқнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.

Сирдарё вилоятида қизча тез ёрдам машинасида дунёга келди

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида тез тиббий ёрдам автомобилида қиз бола дунёга келди. Тўлғоқ тутаётган аёлни шифохонага кузатиб бораётган навбатчи шифокор ва фельдшер туғруқни қабул қилиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Воқеа 1 ноябрь куни соат тахминан 03:30 ларда содир бўлган. Тиббиёт муассасасига бориш йўлида аёлнинг тўлғоғи кучайган ва тиббиёт ходимлари туғруқни тўғридан-тўғри тез ёрдам машинасида қабул қилишларига тўғри келган.

Навбатчи шифокор Хонсулув Масрурова ва фельдшер Салима Мавлонова беморнинг аҳволини тезда баҳолаб, зарур ёрдамни кўрсатишган. Nатижада соғлом қизча дунёга келган.

Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши ва улар шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.