Сирдарё вилоятида нарколаборатория фош этилди. Видео

Сирдарё вилоятида нарколаборатория тугатилди. Видео
Гулистонда Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари уч нафар маҳаллий турғун кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотишга тайёрлаган нарколабораторияни аниқлади.
ДХХ маълумотларига кўра, 21 ёшдан 23 ёшгача бўлган уч нафар маҳаллий турғун лабораторияни кўп қаватли уйдаги хонадонда ташкил этган. Холислар иштирокида ўтказилган тинтув давомида 5,863 килограмм прегабалин, шунингдек, 100 минг дона бўш капсула, электрон тарози, тиббий қўлқоплар ва бошқа буюмлар мусодара қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Тошкентда Хитойдан ичида деярли 25 килограмм прегабалин бўлган жўнатмани қабул қилиб олган икки эркак қўлга олинган эди. Кучли таъсир қилувчи модда курьерлик компанияси офисида жўнатма текширилганда аниқланган.

