Маҳаллий

Шуҳрат Ғаниев МДҲнинг уруғчилик соҳасидаги Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди

Ўзбекистон делегациясининг Туркманистонга ташрифи давомида янги уруғ навларини синовдан ўтказиш, экспортни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни

Шуҳрат Ғаниев МДҲнинг уруғчилик соҳасидаги Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди

6–8-октябр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлараро мувофиқлаштирувчи кенгаши 27-йиғилиши ҳамда халқаро конференсия бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев бощилигидаги делегация қатнашди.

Йиғилиш давомида МДҲ давлатлари ўртасида аграр ҳамкорликни кенгайтириш, селексия ва замонавий уруғчилик тизимларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, 2027–2028-йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини давлатлараро ихтисослаштириш ҳамда етказиб бериш режалари кўриб чиқилди.

Тадбир доирасида Шуҳрат Ғаниевга уруғчилик соҳасида давлатлараро алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун МДҲ Ҳукуматлараро мувофиқлаштирувчи кенгашининг Фахрий ёрлиғи топширилди.

Шуҳрат Ғаниев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Тангригули Атахаллиев билан учрашди. Суҳбатда юқори ҳосилдор қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экспорт қилиш, янги навларни ўзаро синовдан ўтказишни ташкил этиш ва илғор тажрибалар алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Бош вазирининг ўринбосари Зиёзода Сулаймон Ризойи билан бўлиб ўтган учрашувда эса уруғчилик соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий механизмлари юзасидан келишувларга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида эришилган ютуқлар ва янги агротехнологияларни Тожикистонга трансфер қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба майдонларини ташкил этиш ва янги уруғ навларини биргаликда синовдан ўтказиш каби йўналишларга ҳам эътибор қаратилди.

Халқаро конференсияда иқлим ўзгаришига мослашиш, қурғоқчилик ва касалликларга чидамли, юқори ҳосилдор навларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Уруғчилик тизимини рақамлаштириш ва сифат назоратини кучайтириш бўйича тажрибалар алмашилди.

Шунингдек, «Узбек сеедс» миллий бренди остида маҳаллий уруғлик материаллари экспортини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Тадбир иштирокчилари миллий уруғчилик тизимларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва МДҲ доирасида селексия ҳамда уруғчилик бўйича давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.