Маҳаллий

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги битим имзолади

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари томонидан Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги битим имзоланди. Ҳужжат сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш ҳамда устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам институционал асос яратиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш ҳақидаги битимни имзолади

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди.

Суҳбат бошида Ўзбекистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллиги, шунингдек, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲдаги самарали раислиги билан табриклади.

Ўзбекистон — Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликдаги ижобий динамика қайд этилди. Йил бошидан бери товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани, “Шовот — Тошовуз” чегараолди савдо зонаси муваффақиятли ишлаётгани таъкидланди.

Ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги каби йўналишларда Кооперация дастурини қабул қилиш ва уни икки мамлакат ҳудудлари даражасида ҳам амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув якунида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги битим имзоланди. Мазкур ҳужжат сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш ҳамда устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам институционал асос яратади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.