Шошилинг, арзонлашди! Турк инвесторлари Ўзбекистонда 350 млн долларга 30 дан ортиқ давлат активини сотиб олди
Турк бизнеси Ўзбекистондаги иштирокини нафақат янги инвестициялар эвазига, балки давлат корхоналарини хусусийлаштириш орқали ҳам кенгайтирмоқда. Сўнгги йилларда туркиялик инвесторлар умумий қиймати 350 миллион долларга яқин бўлган 30 дан ортиқ давлат активини сотиб олдилар. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган SamAuto Supplier Day учрашувида Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Соҳибжон Муродов маълум қилди. Халқаро ишбилармонлик учрашуви […]

Шошилинг, арзонлашди! Турк инвесторлари Ўзбекистонда 350 млн долларга 30 дан ортиқ давлат активини сотиб олишди
Туркия бизнеси Ўзбекистондаги ўз иштирокини нафақат янги киритилаётган сармоялар, балки давлат корхоналарини хусусийлаштириш орқали ҳам кенгайтирмоқда. Сўнгги йилларда туркиялик инвесторлар умумий қиймати қарийб 350 млн долларга тенг бўлган 30 дан ортиқ давлат активини харид қилишди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Соҳибжон Муродов Самарқандда ўтказилган SamAuto Supplier Day учрашувида маълум қилди.
Халқаро амалий учрашув Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантиришга бағишланди. Унда икки мамлакат давлат органлари, саноат корхоналари ва ишбилармон доираларининг 150 дан ортиқ вакили иштирок этди.
Соҳибжон Муродовнинг сўзларига кўра, Туркиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми қарийб 10 млрд долларга етди. У хусусийлаштиришни шунчаки давлат активларини сотиш усули эмас, балки капитални жалб қилиш, корхоналарни модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринларини яратиш қуроли деб атади.
«Биз турк инвесторларини узоқ муддатли стратегик ҳамкорлар сифатида кўрамиз», — деб таъкидлади агентлик раҳбари.
Бундай ҳамкорликнинг энг эътиборга молик мисолларидан бири SamAuto билан тузилган битим бўлди. 2025 йилда Туркиянинг Anadolu Isuzu компанияси корхонадаги 75,2% улушни сотиб олди. Ушбу битим ишлаб чиқаришни ривожлантириш, локализация даражасини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун янги имкониятлар очди.
Ўзбекистон учун хусусийлаштиришга хорижий инвесторларни жалб қилиш нафақат бизнесни хусусий бошқарувга топшириш, балки корхоналарни капитал, технологиялар ва янги сотув бозорлари билан таъминлаш имкониятини англатади. Бироқ бундай битимларнинг кейинги самараси янги эгалар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича билдирилган режаларни қанчалик амалга ошира олишига боғлиқ бўлади.

