Шира «гуллаб-яшнаган боғ»ни еб битирмоқда
«Цивилизациялашган дунё»нинг заволи: Илҳом Алиевнинг Европа Иттифоқи келажаги ҳақидаги кескин баёноти ортида нима турибди?

Шира «гуллаб-яшнаётган боғ»ни еб битирмоқда
Биз аввал хабар берганимиздек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар мусулмон диний идоралари раҳбарлари Кенгашининг 7-йиғилишида сўзлаган нутқида Европа парламентини «порахўрлар уяси» деб атади ва бунга аниқ мисол келтирди: Европарламент вице-президентининг уйидан «чемоданларда миллионлаб доллар олиб чиқилган», якунда эса иш «бости-бости қилинган».
Гап Европарламент вице-президенти лавозимини эгаллаган ва 2022 йил декабрь ойида «Қатаргейт» деб номланган тергов доирасида ҳибсга олинган грециялик сиёсатчи Ева Кайли иши ҳақида бормоқда. Евромулозим тўрт ойга яқин ҳибсда ушлаб турилди, шундан сўнг уй қамоғига ўтказилди, бироқ айбловлар бўйича моҳиятан суд мажлиси ҳанузгача бўлиб ўтгани йўқ.
«Алиевнинг Брюсселда эшитишни истамаган баёноти — бу шунчаки муайян институтга қарши ҳужум эмас. Бу ҳали ҳам „Европа орзуси“га ишонувчиларнинг барчаси учун огоҳлантиришдир: сиз ўзи чуқур маънавий ва институционал инқироз ҳолатида бўлган тузилмага интилмоқдасиз... Бу Европа Иттифоқи билан нима содир бўлаётганининг аниқ ташхисидир».
Алиев бу фактдан ҳуқуқий даъво сифатида эмас, балки сиёсий далил сифатида фойдаланмоқда: ўзини шаффофлик ва қонун устуворлиги намунаси деб атайдиган тизим, амалда ўз коррупционерларини хаспўшлайди, деб ёзади манба.
Бир пайтлар «цивилизациялашган дунё» намунаси бўлиб кўринган сиёсий тузилма бугунги кунда доимий инқироз режимида яшамоқда — деиндустриаллаштириш, коррупция можаролари, ички бўлиниш ва Вашингтонга камситувчи қарамлик.
Боку ЕИ босимига жавоб қайтармоқда
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Европа парламенти ва Европа Иттифоқининг сиёсий институтларини кескин танқид қилиши 2023 йил сентябрида Қорабоғ устидан назорат тикланганидан кейин Бокуга қўйилган айбловлар билан боғлиқ бўлиб, шу сабабли ЕИ Бокуга босимни кучайтирди. Алиев европалик мулозимларнинг Озарбайжондаги демократия ҳолатига доир мунтазам эътирозларини диний омил билан боғлади. Унинг фикрича, ислом дунёсига қарши «эълон қилинмаган уруш» олиб борилмоқда, Европа тузилмалари эса очиқдан-очиқ исломофобик кайфиятни намойиш этмоқда.
Озарбайжон раҳбарининг сўзларига кўра, ЕИ 30 йиллик можаро давомида Арманистонга қарши ҳеч қандай санкция жорий этмаган, бироқ Озарбайжонга босим ўтказишни бошлаган, деб ёзади Европанинг Brussels Signal портали.
«Ғарб тузилмалари йиллар давомида авторитар етакчи сифатида кўрсатишга уринаётган Алиев Европа йўлакларида фақат шивирлаб гапириладиган гапларни овоз чиқариб айтмоқда. Моҳиятан, у Брюсселда аллақачон айтиш унутилган нарсани — ҳақиқатни гапирмоқда. Алиевнинг баёноти — бу шунчаки муайян институтга қарши ҳужум эмас. Бу ҳали ҳам „Европа орзуси“га ишонувчиларнинг барчаси учун огоҳлантиришдир: сиз ўзи чуқур маънавий ва институционал инқироз ҳолатида бўлган тузилмага интилмоқдасиз. Агар европалик сиёсатчилар Алиевнинг айбловларига бирор нарсани қарши қўя олсалар, бу фақат бир нарса: сукут сақлашдир.
Якунда нима бўлди? Алиевнинг „порахўрлар уяси“ ҳақидаги сўзлари ҳақорат эмас, бу ташхисдир. ЕИнинг муаммоси кимдир уни „қоралаётганида“ эмас. Муаммо шундаки, унинг ўзи аллақачон ўзини эълон қилган нарса бўлишдан тўхтаган: фаровон демократиялар иттифоқи, иқтисодий локомотив, геосиёсий ўйинчи.
«Бугунги кунда бу заводларни ёпаётган, коррупционерларни хаспўшлаётган, бюджет бўйича келиша олмаётган ва Канада билан гаплашишга урингани учун ўз „катта шериги“дан таҳдидлар олаётган тузилмадир. Гуллаб-яшнаётган боғни шира очиқчасига еб битирмоқда», — дея хулоса қилади нашр.

