Дунё

Уруш кетаётган давлатларга «Евровидение»ни ўтказиш расман тақиқланди

«Евровидение» ташкилотчилари халқаро қўшиқ танлови қоидаларига ўзгартиш киритди. Энди қуролли можаро ёки мураккаб геосиёсий вазият мамлакат ёхуд унга бевосита туташ ҳудуд хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатаётган бўлса, ғолиб давлат кейинги йилги танловга мезбонлик қила олмайди. Янги қоидалар 2027-йилдан кучга киради.

**Урушаётган давлатларга "Евровидение"ни о'тказиш расман тақиқланди**

"Евровидение" қо'шиқ танловининг ташкилотчиси – Европа телерадиоешиттириш иттифоқи (ЭБУ) 12-август куни халқаро танлов қоидаларига киритилган янгиликларни э'лон қилди.

Янги тартибга ко'ра, "Евровидение"да г'олиб чиққан мамлакат одатдагидек кейинги танловни о'тказиш ҳуқуқини қо'лга киритади. Бироқ, агар ушбу мамлакатда ёки унга бевосита туташ ҳудудда қуролли можаро ёки мураккаб геосиёсий вазият хавфсизликка жиддий та'сир ко'рсатаётган бо'лса, мезбонлик ҳуқуқи автоматик тарзда кафолатланмайди.

Зарурат туг'илганда, ЭБУ г'олиб давлат жойлашган ҳудуддаги хавфсизлик даражасини мустақил баҳолашни ташкил қилиши мумкин. Баҳолаш натижаларидан со'нг, ЭБУ "Евровидение"нинг ижроия органи бо'лган Референт гуруҳ билан биргаликда г'олиб мамлакат телерадиокомпанияси танловни хавфсиз шароитда о'тказа олиш ёки олмаслигини ҳал қилади.

Агар мезбон телерадиокомпания хавфсиз танлов о'тказиш имкониятига эга эмас деган хулосага келинса, ЭБУ "Евровидение"ни ташкил қилиш учун бошқа телерадиокомпанияни танлайди.

Аслида, бундай ёндашув аввал ҳам амалиётда қо'лланган. 2022-йилда Украина "Евровидение" г'олиби бо'лган, аммо Россиянинг Украинага қарши кенг ко'ламли уруши сабабли 2023-йилги танловни Украинада о'тказиш имкони бо'лмаган. Натижада, "Евровидение-2023" Буюк Британияда ташкил этилган. Я'ни, хавфсизлик сабабли г'олиб мамлакатдан мезбонлик ҳуқуқини бошқа давлатга о'тказиш амалиёти мавжуд эди, аммо энди бу қоида расман танлов низомига киритилди.

2026-йилги "Евровидение"да эса Яқин Шарқдаги можаро кескинлашган бир пайтда Исроил вакили иккинчи о'ринни эгаллаган.

ЭБУ танловда фонограмма ва олдиндан ёзиб олинган овозлардан фойдаланиш қоидаларига ҳам аниқлик киритди. Янги талабларга мувофиқ, асосий хонанда ёки хонандалар о'з партиясини жонли ижро этиши шарт. Фонограмма ва олдиндан ёзиб олинган айрим элементлардан белгиланган қоидалар доирасида фойдаланишга рухсат берилади. Бироқ, бундай ёзувлар асосий жонли вокал о'рнини босиши ёки уни ҳаддан ташқари кучайтириши мумкин эмас. Асосий мелодияни ижро этадиган вокал жонли бо'либ қолиши керак.

Танлов иштирокчилари учун ёш чегараси ҳам о'згартирилди. Аввал "Евровидение"да 16 ёшга то'лган сан'аткорлар иштирок этиши мумкин эди. Янги қоидага ко'ра, барча ижрочилар биринчи репетиция о'тказиладиган кунга қадар 18 ёшга то'лган бо'лиши шарт. Ташкилотчилар бу о'згариш ёш сан'аткорларнинг хавфсизлигини кучайтириш ва уларни "Евровидение" каби йирик халқаро танловда иштирок этиш билан бог'лиқ кучли босимдан ҳимоя қилиш чораларининг давоми эканини та'кидлаган.

Янгиланган қоидалар 2027-йилдан амал қила бошлайди. Навбатдаги танлов Болгарияда о'тказилиши режалаштирилган. Мамлакатга "Евровидение"даги тарихий г'алабани 2026-йил май ойида Дара Бангаранга композицияси билан олиб келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.