ШҲТ доирасида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлиги ривожланишнинг янги босқичида
Мақолада ШҲТнинг 25 йиллик ривожланиши ва Ўзбекистоннинг савдо, инвестиция, саноат ҳамда транспорт соҳаларидаги ҳамкорлиги ва истиқболлари таҳлил қилинган

ШҲТ доирасидаги Ўзбекистоннинг иқтисодий шериклиги янги тараққиёт босқичига қадам қўйди.
Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиёти глобал таъминот занжирларининг қайта шаклланиши шароитида ривожланмоқда. Шу билан бирга, савдо, инвестициялар ва ишлаб чиқариш кооперацияси учун қўшимча имкониятлар яратувчи минтақавий ҳамкорлик форматларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бундай форматлардан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўлиб, у 2026 йилда ўзининг 25 йиллигини нишонлайди. Чорак аср мобайнида Ташкилотнинг аъзолар таркиби, географик қамрови ва ҳамкорлик йўналишлари сезиларли даражада кенгайди, кўп томонлама ва иқтисодий...

