Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев яна икки қўшни давлат ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган «С5+1» форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви доирасида Қирғизистон ташқи

Шавкат Мирзиёев яна икки қўшни давлат ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтаётган «С5+1» форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви доирасида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ҳамда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.

Қирғизистон ТИВ раҳбари билан бўлган учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Президентнинг жорий йил июл ойида Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро савдо айланмаси ошиб бораётганини, корхоналар ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик кенгаяётганини, шунингдек, энергетика ва транспорт йўналишларида йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан мулоқотда эса савдо, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳар икки учрашувда ҳам Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.