Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга мактуб йўллади

Мактубда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасига сайловлар хусусида сўз боради.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга мактуб юборди

Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Кўп қиррали алоқаларимизда алоҳида аҳамиятга эга бўлган парламентлараро ҳамкорлик бундан кейин ҳам икки томонлама лойиҳа ва дастурларнинг муваффақиятли амалга оширилишига хизмат қилиши қайд этилди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантиришга кучли суръат бериш, уни мамлакатларимиз равнақи ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янги ташаббуслар билан бойитишга ишонч билдирилди.

Якунда Президент Шавкат Мирзиёев Президент Владимир Путинга мустаҳкам соғлиқ ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади, дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги сайловларда "Ягона Россия" партияси катта устунлик билан ғалаба қозонди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.