Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар

Ўзбекистон ва Озарбойжон раҳбарлари ҳузурида 10га яқин ҳужжатлар имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Абадий дўстлик шартномасини имзоладилар.

Юқори даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши қарорини имзоладилар.

Давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

– Пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

– Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

– Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

– 2030-йилга қадар товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш дастури;

– Инвестициялар ва савдо соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027-2028-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Адлия вазирликлари ўртасида 2027-2028-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Кинология соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

– Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, Урганч ва Нахчивон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги баённомалар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.