Спорт

Шавкат Мирзиёев реконструксия қилинган “Турон” стадиони билан танишди

Шавкат Мирзиёев реконструксия қилинган “Турон” стадиони билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сафари чоғида Нукус шаҳрида реконструксия қилинган “Турон” стадионини бориб кўрди.

Мажмуанинг янгиланиши ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ҳамда спортчиларнинг тайёргарлик даражасини ошириш учун янги имкониятлар яратди. Ушбу ишлар давлат раҳбарининг 2023-йил 7-апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар асосида амалга оширилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 118,6 миллиард сўмни ташкил этади. Мажмуада 85 нафар кишининг доимий бандлиги таъминланди. Реконструксия якунида стадион сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга оширилди.

“Турон” стадиони “Арал” профессионал футбол клубининг базаси ҳисобланади. Бу ерда Республика футбол академиясининг 190 нафар тарбияланувчиси мунтазам машғулотлар ва ўқув йиғинларини ўтказмоқда. Мажмуада иккита спорт зали ва иккита қўшимча стадион ҳам бор.

Академия тарбияланувчилари учун 196 ўринли ётоқхона, 84 ўринли ошхона, тренажёр заллари ва тактик таҳлил хоналари ташкил этилган. Шунингдек, енгил атлетика, бокс ва таеквондо бўйича бир вақтнинг ўзида 100-150 нафар спортчининг шуғулланиши учун шароит яратилган.

Стадионда оммавий ахборот воситалари учун махсус платформалар, оффсиде камераларини ўрнатиш нуқталари ҳамда марказлашган ВАР тизими учун алоҳида зона ташкил этилди. Мазкур инфратузилма мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва ёритишга хизмат қилади.

Давлат раҳбари мажмуадаги шароитлар билан танишиб, Қорақалпоғистонда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

Президент шу ерда машғулот ўтаётган ёш спортчилар билан самимий суҳбатлашди ва улар билан эсдалик учун суратга тушди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.