Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик сафар қилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюради. Икки кунлик сафар давомида у янги лойиҳалар, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади. Шунингдек, у ҳудудни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади.

Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонга жўнаб кетади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради, деб хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Икки кунлик сафар доирасида давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади. Бундан ташқари, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Президент, шунингдек, Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.