Шавкат Мирзиёев Lotte Group раиси билан учрашув ўтказди
Корея Республикасига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Lotte Group раиси Шин Дон Бинни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Lotte Group раиси билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон раҳбари мамлакатдаги энг йирик кореялик инвесторлардан бири бўлган ушбу компания билан кўп йиллик самарали ҳамкорликни қайд этди. Устюрт газ-кимё мажмуасининг муваффақиятли фаолияти алоҳида таъкидланди.
Томонлар илғор Корея технологиялари асосида Ўзбекистонда девелоперлик лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, мис фольга ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон етакчиси компаниянинг республикадаги туристик марказларни бошқариш ва меҳмонхона бизнесида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади.
Учрашув якунида икки томонлама лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш юзасидан келишувга эришилди.

