Шавкат Мирзиёев Лаос президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон раҳбари Боку шаҳрида Лаос президенти Тхонглун Сисулит билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Лаос президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 15-октабр куни Боку шаҳрида Лаос президенти Тхонглун Сисулит билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон – Лаос муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, транспорт, логистика, фармацевтика, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ҳамда таълим ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

