Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган давлат мукофотларини топшириш маросимида мукофотланганларни

Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тақдирланганларни яна бир бор қутлади.
Давлат раҳбари ҳар бир мукофот соҳибининг меҳнати ва жасорати алоҳида эътирофга лойиқ эканлигини таъкидлади.
Шу кунларда вилоятларда унвон, орден ва медалларни қабул қилаётган ватандошларга ҳам самимий табриклар йўлланди.
Президент мукофотланганлар орасида Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатга йирик сармоялар ва замонавий технологиялар олиб кираётган хорижий ҳамкорлар ҳам борлигини қайд этиб, уларга миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини тантанали равишда ўз эгаларига топширди.
Маросим якунида Президент: «Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради деб ишонаман», – деди.

