Шавкат Мирзиёев бугун соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари билан учрашади
Давлат раҳбари Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев бугун соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари билан учрашади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказади.
Шунингдек, давлат раҳбари Олимпия шаҳарчасига бориб, Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент киноижодкорлар билан учрашганди.

