Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Америка инвестиция компанияси раҳбари билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Америка инвестиция компанияси раҳбари билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Американинг Eldridge Industries инвестиция холдинг компанияси раҳбари Тодд Боэли билан музокаралар ўтказди. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида кон-шахта саноати, металлургия, қурилиш ва шаҳар инфратузилмасига рақамли ечимларни жорий этиш белгиланди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар беришича, учрашув 23 октябрь куни бўлиб ўтган. Сўҳбат якунлари бўйича томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олдилар.

Eldridge Industries — активларни бошқариш, суғурта, кўчмас мулк, инфратузилма, технологиялар, спорт ва медиа соҳаларида фаолият юритадиган Америка инвестиция холдингидир. Унинг бошқаруви остида қиймати 75 миллиард доллардан ортиқ бўлган активлар мавжуд.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.