Лайфстайл

Шакира ноябрда Бишкекда консерт бериши мумкин

Шакира ноябрда Бишкекда консерт бериши мумкин

Колумбиялик хонанда Шакира ноябр ойида Бишкекда консерт бериши мумкин. Қирғизистон вакиллари ва қўшиқчининг жамоаси юлдуз ташрифининг шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шоунинг аниқ санаси ҳозирча белгиланмаган, деб хабар беради 24.kg.

Хонандани кутиб олиш режалари ҳақида республика президенти иш бошқарувчиси Қанибек Туманбоев маълум қилди. У ўз саҳифасида қўшиқчи иштирокидаги видеони жойлаштириб, “Шакира! Тез кунда Бишкек Аренада! Кутяпсизми?”, деб ёзган.

Консерт учун 51 минг томошабинни сиғдира оладиган янги “Бишкек Арена” стадиони танланган. Обьект 31-август куни очилган ва у ВИ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимига мезбонлик қилган.

Ташкилотчилар ҳозирча чипталар нархи ва сотувлар бошланиш санасини ошкор қилмаяпти. Шакиранинг расмий сайти афишасида ҳам Бишкекдаги консерт қайд этилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.