Маҳаллий

«Шажара» платформаси ишга туширилади

Бугун, 15-июл куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзархив» агентлиги томонидан 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда архив соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли учун муҳим бўлган бир қатор янгиликлар эълон қилинди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30-июндаги 352-сон қарорига мувофиқ, 2026-йил 1-августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида...

«Шажара» платформаси ишга тушади

Бугун, 15-июл куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзархив» агентлиги томонидан 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда архив соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли учун муҳим бўлган бир қатор янгиликлар тақдим этилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30-июндаги 352-сон қарорига мувофиқ, 2026-йил 1-августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида архив ишига оид барча ҳужжатлар фақат электрон шаклда юритилади.

Янги тартибга кўра, архив ҳужжатларини шакллантириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва давлат архивларига топшириш жараёнлари босқичма-босқич рақамли муҳитга ўтказилади.

Матбуот анжуманида яна бир муҳим янгилик — «Шажара» ахборот тизими ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Ушбу платформа орқали фуқаролар ўз оила шажарасини шакллантириш, аждодларига оид архив маълумотларини излаш ҳамда ушбу хизматлардан электрон шаклда фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Тизим «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви», давлат ва идоравий архивлар маълумотлари билан интеграция қилинади. Шунингдек, Суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлари орқали этник келиб чиқишни аниқлаш хизмати имкониятларидан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Мактабни ўзгартириш хизмати вақтинча тўхтатилади

Тўловга қобилияцизлик ишлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Шавкат Мирзиёев минтақавий лойиҳалар учун Инновацион молиялаштириш платформаси шакллантиришни таклиф қилди

Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг

Испания Франсияга қарши ўйинда нимани исботлади?

Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди

Қўштепа масаласини Афғонистонга сиёсий босим ўтказиш орқали ҳал этиб бўлмайди – собиқ элчи

Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!

Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди

Эрон қайси давлат раҳбарларидан қасос олмоқчи экани очиқланди

Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар

Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди

Душанба куни доллар курси кескин қимматлайди

Бахтиёр Шералиев биологист / генетик

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30. Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected] Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.

Сайтда имловий ёки услубий хатога ко'зингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва СТРЛ+ЭНТЕР босиш орқали бизга хабар беринг.

Эски браузерлар учун сайтнинг енгил талқини. Ишлаб чиқувчи АстивеМедиа Солутионс.