Иқтисодиёт

Шаҳидлар хотираси хиёбонидан Чилонзор туманигача 20 километрлик пиёдалар йўлаги қурилиши мумкин

Бу борада бир ой ичида алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Пойтахтдаги канал ва катта

Шаҳидлар хотираси хиёбонидан Чилонзор туманигача 20 километрлик пиёдалар йўлаги барпо этилиши мумкин

Пойтахтнинг тарихий қисми — Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Хорижий компанияларни жалб этган ҳолда 1 ноябрга қадар ушбу ҳудудни ривожлантириш бўйича ягона консепсия ва аниқ лойиҳалар портфелини тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда пойтахтдаги давлат идораларига қарашли бинолардан самарали фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозир Тошкентда умумий майдони 765 минг квадрат метр бўлган 497 та маъмурий бино мавжуд.

Давлат ташкилотларини мақбул жойлаштириш, бўш ва самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, сервис, хусусий тиббиёт ҳамда таълим хизматларини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Масъулларга давлат идоралари биноларини хатловдан ўтказиб, мақбул майдонларни тадбиркорларга кафолатли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш бўйича амалий ишларни йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилишда давлат мулкини хусусийлаштириш орқали янги инвестиция ва бизнес лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Фақат Олмазор туманининг ўзида қиймати 100 миллиард сўм бўлган 52 та давлат обьекти савдога чиқарилмоқда. Уларни тайёр бизнес лойиҳалари билан бирга тадбиркорларга таклиф этиш буджет тушумлари ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, аҳолининг кўпроқ пиёда юриши, спорт билан шуғулланиши ва очиқ ҳавода дам олиши учун замонавий инфратузилма яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қичқириқ маҳалласида 2,5 километр сойбўйи ҳудудида экосайилгоҳ ва 12,5 километр пиёдалар йўлаги ташкил этилган. Бу аҳоли орасида эрталаб бадантарбия қилиш ва кечқурун пиёда сайр қилиш одатини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Пойтахтдаги канал ва катта ариқлар бўйини аҳоли учун очиқ ва хавфсиз сайр ҳудудига айлантириш таклиф қилинди. Жумладан, Бўзсув каналининг Шаҳидлар хотираси хиёбонидан Чилонзор туманигача бўлган қисмида 20 километрлик узлуксиз пиёдалар йўлагини ташкил этиш имконияти мавжуд.

Бу борада бир ой ичида алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Маҳаллаларда кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш учун янги имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларини савдо ва сервис фаолиятига мослаштириш имкониятлари кенгайтирилмоқда. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида бизнес бошламоқчи бўлган тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмга оширилади.

Олмазор туманида ушбу имкониятлардан фойдаланиб, жорий йилнинг ўзида 300 нафар янги тадбиркорни қўллаб-қувватлаш ва 1 мингта иш ўрни яратиш белгиланди. Мазкур тажрибани пойтахтнинг бошқа туманларига ҳам кенгайтириб, йил якунигача 20 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектар саноат зонасида 504 та тадбиркорлик обьекти мавжуд. Уларнинг аксарияти 1-2 қаватли биноларда жойлашгани сабабли ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Бу ерда иш ўринларини ҳозирги 35 мингдан 100 мингга, экспорт ҳажмини эса 600 миллион долларга етказиш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорларга саноат ипотекаси, кредит ва лизинг каби қулай молиявий инструментларни таклиф этиб, саноат ҳудудида юқори қўшилган қиймат яратадиган янги лойиҳалар бошланиши белгиланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.