Сайловлар ҳафтаси: маğлублар қоçмоқда – ҳафта дайжести
Ҳафта давомида Исроилда парламент сайлови öтказилди. Лекин ҳали ğолиб йöқ. Бразилиядаги сайдовда енгилган номзод қамалиşдан қöрқиб АҚŞга қоçди. Сербиядаги сайловларда талабалар Вуçиçни енгди. Қуйида ҳафтанинг баъзи муҳим воқеаларини биргаликда ёдга оламиз.

Сайловлар ҳафтаси: мағлублар қочмоқда – ҳафта дайжести
Ҳафтанинг энг муҳим сиёсий воқеаси Исроилдаги сайловлар бўлди. Чунки сўнгги йилларда бу давлат қилаётган ишлар Яқин Шарқдаги мувозанатни бутунлай издан чиқарди. Сайловнинг асосий интригасı Нетаняҳу кетадими-йўқми, деган савол эди. Парламент сайлови якунларига кўра, ҳозирча ғолиб аниқ эмас. Нетаняҳу блоки ҳам, мухолифат ҳам керакли 61 овозни ололмади. Бироқ Исроил араблари ҳаммани ҳайратда қолдириб, 18-19 ўрин олиши кутилмоқда. Бу араб партиялари учун очиқ рекорд.
Сайловнинг расмий натижалари 4-ноябргача эълон қилинади. Шундан кейин 11-ноябргача қайсидир томон коалиция тузса, ҳукуматни қўлга олади. Жараён турлича кечиши мумкин. Масалан, генерал Гади Айзенкот бощилигидаги мухолифат араб партиялари билан бирлашиб, керакли 61 овозни тўплаган ҳолда ҳукумат тузиши ва Нетаняҳу кетиши мумкин. Амалдаги бош вазир эса Айзенкотнинг ўзи билан келишиб, аралаш ҳокимият тузиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳеч ким ҳукумат туза олмаса, қайта сайлов ўтказилади.
Бразилияда ҳам сайловлар қизғин ўтди. Амалдаги президент Лула да Силва яна кичик фарқ билан ғалаба қозонди. Сайловнинг иккинчи турида 80 ёшли Лулага 51 фоиздан кўпроқ, Флавио Болсонарога эса 49 фоизга яқин одам овоз берди. 4 йил аввал ҳам шунга ўхшаш натижа қайд этилган, фақат ўшанда Лула ҳозир қамоқда бўлган катта Болсонарони мағлуб этганди. 80 ёшли Лула сайловда енгса, кичик Болсонарони ҳам қамашини айтганди, лекин улгурмади. Афтидан, отасининг тақдири бошига тушишидан қўрққан Флавио АҚШга қочиб кетди.
Бу оила Трамп билан яқин, АҚШ унинг номзодини қўллаганди. Луланинг ғалабасини Вашингтонда ёмон қарши олишди, Трампнинг тарафдорлари «Бразилия билан алоқаларни узиш кераклигини» айтиб чиқди, лекин табиийки Бразилиядаги сайловлар демократик ўтмаганига ҳеч қандай исбот келтира олишмади.
Эронда яна уруш бўлиши ҳақида хабарлар ҳафта давомида тобора кўпайди. 3-ноябр куни АҚШда оралиқ сайловлар ўтказилади, эртасига жавоблар чиқади. Ўша куни Исроилдаги сайловлар ҳам бирёқлик бўлади. Трамп ва Нетаняҳу ҳукуматини сақлаб қолса, катта эҳтимол Эронга қарши навбатдаги йирик операциялар бошлангандек. Бунга ишора қиладиган воқеалар жуда кўп.
Албатта, АҚШ Эронга қуруқликдан бостириб кирмайди, бу катта таваккал, океан ортига тобутлар оқиб бориши Трамп ҳукумати учун жиддий хавф. Бу гал ҳам янги раҳбарият, ядровий обьектлар, муҳофизлар корпуси тизимларига зарба берилиши мумкин. Лекин Америка ва Исроилдаги сайлов натижалари янги урушга тўсқинлик қилиши ҳам мумкин.

