Дунё

Исроилдаги сайлов: ҳукумат тақдирини араблар ҳал қиладими?

Исроилдаги парламент сайловида овозларнинг 95 фоизи санаб çиқилгандан кейинги вазият қуйидагиçа: Нетаняҳу блоки – 54 öрин, мухолифат коалицияси – 48 öрин, араб партияларида – 18 öрин. Ҳукумат тузиş уçун зарур 61 öринни ҳеç ким эгаллай олмади. Мухолифат араблар билан келиşиб, Нетаняҳуни кетказиşи назарий жиҳатдан мумкин, лекин бунинг эҳтимоли анçа паст.

Исроилдаги сайлов: ҳукумат тақдирини араблар ҳал қиладими?

Яқин Шарқ — жаҳон геосиёсати, энергетик хавфсизлик, дунёдаги йирик динлар ва сивилизацияларнинг тарихий маркази. Шу боис Исроил жойлашган Яқин Шарқни кузатиш ва таҳлил қилиш ниҳоятда муҳим. Бундан ташқари, Исроил — ноёб давлат. АҚШ энг йирик иқтисодиёт ва ҳарбий қудрат бўлса, Исроил ва унинг лоббиси АҚШ ички ва ташқи сиёсатига энг катта таъсир кўрсата оладиган давлат ҳисобланади.

Исроилдаги бу сафарги сайловлар бир қатор сенсацияларни юзага чиқарди. Биринчидан, ҳокимият учун курашган икки сиёсий блокдан бирортаси керакли кўпчиликни, яъни 60 ўриндан зиёдроқ депутатлик жойларини қўлга кирита олмади. Иккинчи муҳим янгилик — Исроил тарихида биринчи марта ушбу давлатнинг араб аҳолиси жуда фаол бўлди ва араб партиялари Кнессетда 17-19 тагача ўрин олиши мумкинлиги аён бўлди.

Демак, Исроил аҳолиси тахминан 11 миллион атрофида бўлса, унинг 21 фоиз аҳолиси, яъни тахминан 2,1 миллиони этник араблар ҳисобланади. Бу араблар Исроил фуқаролигига эга, демак, овоз бериш, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга. Бироқ Исроилда араб аҳолисига муносабат оддий эмас. Мамлакат ҳокимияти ўзининг араб аҳолисини “иккинчи навли” одамлар сифатида кўради, уларни ҳарбий хизматга чақирмайди, бошқарувга яқинлаштирмайди, электорал фаоллик сиёсий таъсирга айланишини чеклашга уринади.

Мана, энди Исроилда ҳукуматни шакллантириш учун иккита сиёсий блок, алянс курашмоқда. Бири — бош вазир Нетаняҳу коалицияси. Иккинчиси — собиқ бош қўмондон, бош ҳарбий штаб бошлиғи, генерал Айзинкот блоки. Нетаняҳу блоки жами бўлиб 54 депутатлик мандатини қўлга киритди. Бироқ ҳукуматни шакллантириш учун Нетаняҳуга 7 депутат етмайди. Айзинкот коалицияси эса жами 48 ўрин эгаллади. Ҳукумат шакллантириш ва вазирлар маҳкамасидаги портфелларни бўлиб олиш учун уларга камида 13 депутатлик овози етишмаяпти.

Бу сайловлар марказида Нетаняҳу шахси турибди. Ушбу сайловда Исроил аҳолиси битта тамойил асосида бўлинди — Нетаняҳу тарафдори ёки Нетаняҳуга қаршилик. Бошқа масалалар Нетаняҳу шахси каби муҳим ва фундаментал эмас. Айтиш керакки, Нетаняҳу Исроил тарихида энг узоқ муддат, энг кўп марта бош вазир бўлган сиёсатчи ҳисобланади. У 1996-йилдан бери бир неча марта бош вазир креслосини эгаллаган сиёсатчи. Шу сабаб айнан Нетаняҳу Исроил элитасида энг ёмон кўриладиган шахс ҳисобланади, лекин Исроил жамиятида ҳали ҳам унинг тарафдорлари кам эмас. Агар ўтган сафарги, 2022-йилдаги парламент сайловлари билан қиёсласак, Нетаняҳу блоки анча ўрин йўқотди: улар 2022-йилда 64 ўринни эгаллаб, бемалол ҳукумат тузган эди. Бу сафар 11 ўрин паст овоз олишди (якуний натижалар ҳали маълум эмас).

Бироқ унга мухолифатда бўлган Айзинкот блоки ҳам етарлича овоз ололмади. Шунда энди Исроил ҳукумати тақдирини 19 та депутатлик ўрин олган араб партиялари ҳал қиладими? Бунинг эҳтимоли у қадар юқори эмас. Асосий сабаб — Исроилдаги сиёсий ўйин қоидаси, сиёсий мафкура.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.