Саводхонлик инқирози: Норвегия мактаблари нега иПадълапдан воз кечди?
2016-йилда Норвегия таълим тизимида инқилобий қадам ташланади. Мамлакатнинг катта қисмидаги мактабларда 5 ёшли бошланғич синф ўқувчиларига бепул иПад ва ноутбуклар тарқатилади. Таълим 100 фоиз рақамли форматга ўтказилди. Аммо, орадан 8-10 йил ўтиб, бу сиёсатнинг натижаси кутилганининг мутлақо тескариси эффектини берди. Болаларда саводхонлик даражаси кескин тушиб кетган, улар оддий матнларни ҳам ўқий олмайдиган бўлиб қолишган.

**Саводхонлик инқирози: Норвегия мактаблари нега иПадълардан воз кечмоқда?**
Норвегия мактаблари планшетлардан фойдаланиш сиёсатини тубдан ўзгартиришга киришди. Ўн йиллик кузатувлар ва халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатдики, болаларга эрта ёшдан рақамли қурилмалар берилиши уларнинг ўқиш ва матнни тушуниш қобилиятларини сезиларли даражада пасайтиради.
**Муваффақияциз тажриба**
2016-йилда Норвегия таълим тизимида инқилобий қадам ташланди. Мамлакатнинг кўплаб мактабларида 5 ёшли бошланғич синф ўқувчиларига бепул иПад ва ноутбуклар тарқатилди. Синфхоналардан анъанавий дафтар ва китоблар деярли бутунлай олиб ташланиб, таълим 100 фоиз рақамли форматга ўтказилди. Бироқ, 8-10 йил ўтиб, бу сиёсатнинг натижаси кутилганининг мутлақо тескариси бўлди.
Ўқувчиларнинг матнни ўқиш ва тушуниш қобилиятини баҳоловчи ПИРЛС (Прогресс ин Интернатионал Реадинг Литерасй Студй) тадқиқотларига кўра, норвегиялик болаларнинг кўрсаткичлари кескин тушиб кетган. 2016-йилдан (рақамлаштириш бошланган даврдан) буён Норвегия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕСД) мамлакатлари ичида ўқиш саводхонлиги энг тез ёмонлашаётган давлатга айланган.
Норвегия таълим вазирлиги ва тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда бошланғич мактабни тугатаётган 15 мингдан ортиқ ўқувчи ҳатто бир нечта гапдан иборат оддий матнларни ҳам охиригача ўқий олмайди ва ундаги асосий мазмунни тушунтириб беришга қийналади. Мамлакат миқёсида олинганда эса 500 мингга яқин одам (аҳолининг қарийб 10 фоизи) кундалик ҳаётда керак бўладиган оддий матнли маълумотларни, масалан, йўриқномалар, расмий хатлар, янгиликларни ўқиш ва англашда жиддий қийинчиликларга дуч келяпти.
Норвегиялик ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда "Китоб ўқишни яхши кўраман" деб жавоб берган болалар фоизи дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этган. Экранлар болаларда китобхонлик маданиятини бутунлай йўқ қилган.
**Мутахассислар нима дейди?**
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, планшетлар болаларда матнни диққат билан ўқиш эмас, балки бармоқ билан тезликда “скролл” қилиб (варақлаб) ўтиш кўникмасини шакллантирди. Бунинг оқибатида ўқувчилар узун матнларни ўқишда диққатини 1-2 дақиқадан ортиқ бир жойга жамлай олмайдиган бўлиб қолди. Мураккаб сюжетлар ва мантиқий занжирларни эслаб қолиш қобилияти кескин заифлашади.

