Лайфстайл

Сардор Раҳимхон қўшиғини совға қилган, 10 минг евролик таклифни рад этган ва турмуш ўртоғи билан Инстаграмъда танишган Дилноз 33 ёшда (фото, видео)

Сардор Раҳимхон қўшиғини совға қилган, 10 минг евролик таклифни рад этган ва турмуш ўртоғи билан Инстаграмъда танишган Дилноз 33 ёшда (фото, видео)

“Дайди ёрим”, “Саҳарлар”, “Кечир” каби қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозонган истеъдодли хонанда Дилноз Ҳакимова 11-сентябр куни 33 ёшга тўлди. Шу муносабат билан бугун оилани, фарзанд тарбиясини ва ижодни бирдек олиб бораётган хонанданинг ижодий ҳамда ҳаёт йўлига назар ташлаймиз.

### “Оиламизда санъаткор, ижодкор инсонлар йўқ”

Дилноз Ҳакимова 1993-йилда Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Оиладаги тўнғич фарзанд бўлган Дилнозанинг икки синглиси бор.

— Оиламизда санъаткор, ижодкор инсонлар йўқ. Бизда ҳамма ҳарбий йўналишда ишлайди. Онам маёр, отам ички ишларда, тоғам, ҳаммалари шу йўналишда. Мен ёшлигимдан мусиқани, рақсга тушишни яхши кўрганман, пианинодан Севара Назархоннинг холаси дарс берган. Боғчада, қўшиқ айтиб, рақсга тушган пайтим, менда истеъдод борлигини сезишган. Кейин мусиқа мактабига беришган, бунинг учун ойимга раҳмат айтаман. Улар тиғиз иш режасига қарамай, мен билан студияларга қўшиқ ёзишга бориб доим қўллаб-қувватлаган, дейди хонанда.

### “Бувим ва бувамнинг уйларига бориш мен учун бахт бўлган”

— Болалигим жуда ҳам ажойиб ўтган. Бувим билан бувамнинг уйларига боришим бир олам қувонч бўлган. Ҳамманинг уйида шахмат-шашка ўйналса, бизда нарда ўйналарди. Шу сабабли бу ўйинни ҳали иккинчи синфда ўқиб юрган кезларимдаёқ ўрганганман. Мақтаниш эмас-ку, лекин ҳозиргача жуда зўр ўйнайман.

Менимча, ёш боланинг ҳақиқий зўр ўтган даври бувисиникига, қариндош-уруғлариникига меҳмонга бориб, кўчаларни чангитиб ўйнаган пайтлари бўлса керак.

### “Энг қаттиқ соғинадиган инсоним — бобом”

— Энг кўп соғинадиган инсоним ҳамиша бобом билан бувим бўлиб қолади. Улар туфайли болаликнинг чинакам бахтли дамларини яшаганман. Улар томонидан авайланиб, эъзозланганман. Бир сўз билан айтганда бобом ва бувимнинг қизи бўлганман. Аввал ҳам шу ҳақда айтганимдан сўнг кўпчилик мени бувисининг қўлида катта бўлган, деб ўйлар экан. Аммо ундай эмас. Онам билан улғайганман. Ёзги таътил ва дам олиш кунлари бувимникига бориб келардик, дейди хонанда.

### Хонанданинг отаси ҳақидаги сўзлари

Дилноз Ҳакимова аввалги интервюларида отаси ҳақида гапирмаган. Бу мавзуни тилга олиш тақиқланмаган бўлса-да, унинг ўзи бу ҳақда кўпчиликка сўзлашни истамайди.

— Отам ҳақида гапириш тақиқланмаган. Шунчаки авваллари бу мавзуда гапиришни хоҳламасдим. Яна бир жиҳат — ҳаётимдаги ҳамма нарсани ҳам очиқлайверишни ёқтирмайман. Уйида нима бўлса ҳам ташқарига чиқмайди, дейишади-ку, бизга шундай тарбия берилган. Айтилиши керак бўлмаган, бошқаларга билиши керак бўлмаган гап-сўз ҳеч қачон оиламиздан ташқарига чиқмаган. Шунинг учун ҳам отам ҳақида унча кўп гапирмайман. Отам бор, тириклар. Улар ҳозир бобомнинг, яъни отасининг уйида яшайди. Борлигим учун уларга ҳар доим раҳмат айтаман. Энди шундай бўлиши керак экан. Мен тўртта тоғам ва бобом томонидан кўпроқ оталик меҳрини ҳис қилганман, дейди Дилноз Ҳакимова.

### “Кичиклигимдан ашулачи бўлишимни билганман”

— Балки ғалати эшитилар, лекин кичкиналигимдан ашулачи бўлишни хоҳлаганман. Болалигимдан нимагадир эришишни орзу қилганман. Балки бу катта гапириш бўлиб туюлар, лекин мен келажакда санъаткор бўлишимни билганман. Ўша пайтлар “ҳали зўр қўшиқчи бўламан, чиройли бўлиб, саҳналарга чиқаман”, дердим. Ўзимга бўлган ишончим шу даражада кучли бўлган. Шунинг учун баъзилар нимагадир эришганда “вой, кутмагандим”, дейди-ку, лекин қанчалик эгоистлик оҳангида эшитилмасин, мен хонанда бўлишимни кутгандим.

### “Сардор Раҳимхон ота ҳақидаги қўшиғини менга совға қилган”

Хонанда дастлабки мусиқий саводни 2003—2008-йилларда мусиқа мактабида, 2009—2011-йилларда санъат коллежида олган. Кейинчалик 2014—2017-йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясининг опера хонандалиги йўналишида таҳсил олган.

2019-йилда Дилноз собиқ хонанда Сардор Раҳимхон мухлислари ўртасида уюштирган танловда хонанданинг ота ҳақидаги қўшиғини диван суянчиғига ётган ҳолда куйлаб қатнашган. Унинг бу чиқиши ўша даврда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

— Сардор Раҳимхонни устоз даражасидаги санъаткор, деб кўрсатишим мумкин. Чунки улар ҳам неча йиллар давомида гўзал қўшиқлар билан ижод қилган инсон. Улар уюштирган челенжда хонанданинг ота ҳақидаги қўшиғини айтганимдан сўнг санъаткорнинг ўзи менга қўшиғини совға қилишини айтган. Ўшанда қўшиқ учун бошқатдан клип ҳам ишлашим мумкинлигини билдирган. “Бу қўшиқ энди сизники”, деган эди ўшанда. Одатда сизга битта ҳарф ўргатган инсон сизга устоз саналади. Бутун бошли қўшиғини сизга бериб, оқ йўл кўрсатган инсон албатта устоз сифатида қабул қилиниши керак. Айтишим керак, Сардор Раҳимхоннинг шу қўшиғи билан танилганман, дейди у.

Ўзимга талабчанлигимни ҳисобига бошқа инсонларга ҳам талабчанман. Қарасам, у инсонлар менга тўғри келмади, шу билан чиройли қилиб яхши нотада тугатганман. Ҳозиргача продюсерлардан таклиф бўлади, лекин улар менга тўғри келмайди, дейди Дилноза Ҳакимова.

### “Ҳақиқий фамилиям Ҳакимова эмас”

Фото: Инстаграм

У паспортдаги фамилияси аслида Ҳакимова эмас, Неъматуллаева эканини, кейинчалик бобосининг исмига ўзгартирмоқчи бўлганида ҳужжатларда муаммо бўлгани сабабли ўзгартиролмаганини айтади.

— Фамилиям Ҳакимова эмас, кўпчилик Ҳакимова деб ўйлайди, ёзади, ҳаттоки Ҳакимова деб фахрий ёрлиқлар беришган. Инстаграмъда ҳам, расмий жойларда ҳам Ҳакимова деб танилганман. Аслида фамилиям Неъматуллаева, буни бобомнинг исмига ўзгартирмоқчи бўлганман. Ҳужжатлар билан муаммо бўлгани ва алмаштира олмаганим сабабли Инстаграмъда аккаунт очганимда Ҳакимова деб ёзганман. Видеолар тарқалиб кетгандан кейин ҳозиргача Ҳакимова дейишади. Ижодда Дилноз, исмим билан танилганман.

Дилноза Ҳакимова бир неча йиллар аввал Сардор Комилов (Сайёд) билан ишлаган ва кейинчалик продюсер билан ишлай олмаслигини тушуниб етганини маълум қилган.

— Ҳозир продюсерим йўқ, ўша пайтда Сардор Комилов (Сайёд) билан ишлаганман. Улар билан шартномани тугатганимдан кейин янги продюсер билан иш бошланиши керак бўлган. Бу иккаламиз томонимиздан келишилган қарор эди. Ундан сўнг бошқа продюсер билан иш бошлаганман, ана ўшанда продюсер билан ишлай олмаслигимни тушунганман. Ўзбекистонда продюсерлик борасида озгина оқсаш бор. Тан олиш керак, Ўзбекистонда продюсерлик мактабини ўзи йўқ. Одамлар продюсер кимлигини билмайди, инсонлар ҳомий билан продюсерни адаштириб қўйган.

Ҳомий дегани продюсер эмас, продюсер дегани ҳомий эмас. Ҳомий ижодингиз учун пул тикадиган инсон, у сизнинг имижингизга, қўшиқ танлашингизга, қаерга боришингизга аралашмайди. Ҳомийлар ўзини продюсерман деяпти, ъмен айтган ашулани айтасизъ, ъменга шунақа имиж ёқди, шунақа чиқасизъ, ъклипингизнинг шу жойини оламиз, чунки мен шуни хоҳлаяпманъ, дейди. Бу жуда нотўғри, чунки ижодкор билан пулли инсоннинг орасида катта фарқ бор. Ўзим тан олиб ҳурмат қиладиган инсонларим бор, Шаҳзодани, Дилсўзни продюсери, уларда ҳамма нарса яхши ишлайди. Улар бу имиж қайси хонандаларга мос тушишини, қўшиқлар қайси хонанданинг овозига мос тушишини билади. Менга ҳомий бўлган бола ҳам ўзини продюсерман деган ва аралашишни бошлаган.

### “Машҳурликка эришиш учун 10 йил умримни сарфладим”

Фото: Инстаграм

— Аксарият мухлислар мени битта қўшиғи билан юлдуз бўлди, деб ўйлайди. Машҳурликка эришиш 10 йил умримни олди. Бу йиллар мен учун тажриба даври бўлди. Қўшиқларимни халққа қандай тақдим этишимни тинмай таҳлил қилардим. “Биринчи ашулани бериб сўнг клипни чиқарган яхшими ёки тескариси, мана бу образим билан бу ашула мос тушяптими, бу ашула яхши қабул қилинса, эртага нима қиламан, энди дам олса бўлармики ёки йўқ, йўқ, дам олсам, одамлар унутиб юборади.

Демак, омадим келиб ашулам машҳур бўлиб кеца, шу ўринда туриш учун ундан ҳам кўпроқ ишлашим керак экан. Кўтарилиш осон экан-у, у ерда туриш қийин экан”, деб чуқур ўйлардим. Мана шу каби тажрибалар бўлмаганида жуда ҳам қийин бўларди. Чунки бир қўшиқ билан юлдуз бўлган инсонлар, афсуски, қандай танилган бўлса, шундай йўқолиб кетишади. Бу нарсани ўзимда ҳис қилиб кўрганман. Буларнинг ҳаммасини англашим учун 10 йил вақт керак бўлди.

### “Хонанда Дилноз кўнглини тинглаб турадими?”

Фото: Инстаграм

— Ҳар доим кўнглимга қулоқ тутаман. Қалбим ҳам ақлли шекилли (кулади). Лекин қалбимга қулоқ тутиб, ақлан иш қилмаганим учун панд еган кунларим ҳам бўлган. Бу ҳақда очиқ айтишни хоҳламайман-у аммо бу иш борасида бўлган. Мен билан бирга ишлайдиган инсонларнинг қилган хатолари, нотўғри қилган ишларига ақлан аҳамият бермасдан ёнимдаги инсон, яхши одам-ку, мен билан бир дастурхондан овқат ейди-ку, деб ўйлаганман. Бироқ ҳамма ҳам бир дастурхонда ўтирса-да, сизга дўст бўлмас экан. Баъзилари шунчаки оч бўларкан. Шунинг учун мана шундай пайтларда кўпроқ ақлимга эмас, кўнглимга қулоқ солганим учун афсусланганман. Ҳозирги кунда кўпроқ ақлга таяниб иш қилиш керак, деган хулосага келганман, дейди хонанда.

### “Қадриятларимга тўғри келмайдиган таклифлар бўлган”

— Баъзан қадриятларимга тўғри келмайдиган таклифлар ҳам бўлган. Менимча, бу каби таклифлар бошқа соҳадаги аёлларга берилади. Афсуски, бу бор гап. Лекин хурсанд бўладиган нарсам, 10 йилда бўлса ҳам қайсидир поғонага етиб келганимда атрофимда уяладиган одамларим йўқ. “Эртага мен ҳақимда мана бундай гап чиқиб қолса-чи, интервюга борганимда мана бундай савол берса, нима деб жавоб бераман”, деб қўрқмайман. Қаердадир кимдир тилини узун қилиб “буни саҳнага мен чиқарганман”, деёлмайди. Ёрдам берган инсонларга эса ҳар доим раҳмат айтганман ва бу очиқ-ойдин бўлган. Ростини айцам, мана шулар учун хурсанд бўламан ва ўзим билан фахрланаман, дейди Дилноз Ҳакимова.

### “10 минг евро бермоқчи бўлишган”

— Яқинда номақбул таклифлар чет элдан ҳам бўлди. Видеоларим чет эллик комментаторлар билан тўлиб кетди. Эрон ва бошқа давлатлардан кўп изоҳ ёзишди. Менимча ўша ердан таклиф келди, исм-фамилияси, қаерга таклиф қилинаётганим ёзилган, ъбитта зўр меҳмонхонанинг реклама ролиги учун сизни таклиф қиляпмиз, гонорарини — 10 000 еврў, деди. Келиб-кетишингиз ҳаммаси бизнинг бўйнимизда, жойигача ёзилган. Муаммони текшириб кейин гаплашамиз, бўлди, администратор билан мулоқот қиласиз деган жойимда ъйўқ, сизнинг ўзингиздан сўраб олишимиз керак бўлган шахсий маълумотлар боръ, деяпти.

Кейин, майли, сўранг дедим, буни айтиш ҳам ғалати, ъбизнинг бошлиғимиз сизни ёқтириб қолибди, уларни Ўзбекистонда нефт бизнеси боръ деб фамилияси ва исмини қўрқмай ёзяпти. ъШу инсон билан шахсий алоқангиз, муносабатингиз бўлишини истаяпти, агар шу таклифимиз сизга тўғри келса, айтинғ, дейишяпти. Бу нарсага ҳайрон ҳам қолмайман. Кечирасиз, бу таклифингизни қабул қила олмайман, деб ёздим. Кейин улар ъбўлди, тушундик, лекин сизга берган таклимиз ўз кучида турибди, нечтадир давлатда айланадиган реклама ролигида тушиб беришингизни хоҳлаймизъ, дейишди. Муҳими уларнинг нима дейиши эмас, ўзингизни қанақа тутишингиз, дейди хонанда.

### “Санъат ҳаётимнинг бутун қисмини эгаллаб олишини истамайман”

— Ҳар доим санъат бутун ҳаётимни эгаллаб олган нарсадай кўрсатмасликка ҳаракат қилганман. Чунки бу барибир иш, умримнинг бутун қисмини эгаллаб олиши керак эмаслигини тушунардим. Шунинг учун ҳам ишлашга у қадар берилиб кетмасликка ҳаракат қилардим. Агар ишимга кетказганларимни қайтиб ололмасам, сиқилиб ётиб қолишим мумкин. Ҳам ақлан, ҳам руҳан ижодим тўхтаб қолмай, давом этиб турсин деганман ва мана Худога шукр, давом этиб келяпти, дейди у.

### “ ъСузилмасдан қўшиқ айтинғ, дейишади”

— Биз аёл кишимиз ва табиатимизда латофат бор. Қўпол бўлиб, қовоғидан қор ёғиб, юргандан кўра, эркаланиб юрган маъқул. Бу ерда бачканалик ҳақида гап кетмаяпти, қолаверса, бу услуб одамларнинг ёдида қолди. Тўғри, латофат билан маданияцизликнинг ораси жуда қисқа, баъзилар буни ошириб юбориши мумкин. Лекин мен ҳар доим чегарани сақлашга ҳаракат қиламан. Ҳатто қоп кийиб ҳам латофатли кўриниб куйлаш мумкин. Умуман олганда, бахтли инсон кулиб, эркаланиб яшайди.

### Хонанданинг шахсий ҳаёти ҳақида

Хонанда турмуш ўртоғи билан ижтимоий тармоқлар орқали танишганини айтади. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи давлат ищиси ва санъат олами унга бегона.

— Ҳеч қачон ҳеч кимга ёзмасдим. Лекин турмуш ўртоғимнинг омади келиб, ўша куни уларнинг ёзганига жавоб қайтардим. Энди ёзган гапларига қайтиб ёзмаса ҳам бўлмасди. “Ҳеч нима демоқчимасмисиз менга”, деб ёзган экан. Ким экан бу, нимадир бўлганмикин, деб бир оғиз ёзганимдан кейин қанақадир, тақдир бўлиб танишиб кетдик, дейди у.

2025-йилнинг 13-сентябр куни Тошкентдаги “Эзидёр” тўйхонасида хонанда Дилноз Ҳакимованинг дабдабали никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Тўйда ўзбек эстрадасининг кўплаб таниқли вакилларидан Жаҳонгир Отажонов, Тоҳир Содиқов, Шаҳриёр, Ёрқинхўжа Умаров, Зиёда, Ширин Зоитова, Иззат Шукуров ва бошқа бир қанча санъаткор ва блогерлар меҳмон бўлди.

— Тўғрисини айцам, турмушга чиққанимдан сўнг ҳаётимда катта ўзгаришлар юз бермади. Тан олишим керак, оила қурганимдан кейин елкамга оғир юк тушмади. Тўйдан сўнг алоҳида уйга чиқиб кетганимиз сабабли эрталабдан туриб ҳаммага дастурхон тайёрлаш каби қийинчиликларга дуч келмадим. Агар қатъий оилавий тартибда яшаганимизда, вақтимизнинг кўп қисмини рўзғор ишларига ва уйдагиларга қарашга сарфлашимизга тўғри келарди.

Ҳозир эса фақат турмуш ўртоғимнинг ош-овқатини тайёрлаб берсам бўлди — менда мана шундай енгиллик бор. Бошқа келинлар каби барвақт туриб кўча супуриш мажбурияти ҳам йўқ. Лекин шанба ва якшанба кунлари қайнона-қайнотамнинг хонадонига бориб, оилавий кунлар уюштирамиз. У ерга борганимизда ҳам оғир ишлар қилинмайди, аксинча, яқинлар билан суҳбатлашиб ўтирамиз, дейди хонанда.

Хонанда 2026-йилнинг 16-июн санасида илк марта она бўлди ва қизалоққа Амани деб исм қўйди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.