Самарқандлик мулозимлар совун харидида миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағларини ўзлаштириб юборди

Самарқанд вилоятида совун харид қилишда 1,1 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, текширув идоранинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган. Гумонланувчилар 90 863 дона суюқ совунни шиширилган нархларда сотиб олганликлари аниқланган.
Натижада бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

