Самарқандда öқитувçи öқувçи қизни калтаклагани ҳолати öрганилмоқда
Воқеа 23-октабр куни Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида содир бöлган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклагани ҳолати ўрганилмоқда
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган ўқитувчи ўқувчи қизни синфдошлари олдида калтаклагани акс этган тасвирлар бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 23-октабр куни Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 8-«Г» синфида физика дарси вақтида содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ищи гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида ўрганилмоқда.
Расмий муносабатга кўра, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ва батафсил маълумот берилади.

