Самарқандда «Умра» зиёратини ташкил этиб бериш эвазига 3000 доллар олаётган эркак қўлга олинди
Самарқандда тегишли ваколатга эга бўлмаган эркак тўрт нафар фуқаро учун «Умра» зиёратини ташкил этиб беришни ваъда қилди. Саудия Арабистонига сафар учун у 4800 доллар талаб қилган. Эркак 70 ёшда бўлиб, муқаддам фирибгарлик учун судланган. У Самарқандда яшайди, «Умра» зиёратига боришни истаган тўрт киши эса Оқдарё туманидан. ДХХ ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари эркакни 3000 доллар олаётган вақтида қўлга олишди. Пуллар далилий ашё сифатида олинди […]

Самарқандда «Умра» зиёратини ташкил этиб бериш эвазига 3000 доллар олаётган эркак қўлга олинди
Самарқандда бир эркак тегишли ваколатга эга бўлмай туриб, тўрт нафар фуқаро учун «Умра» зиёратини ташкил этиб беришни ваъда қилган. Саудия Арабистонига сафар учун у 4800 доллар сўраган.
Эркак 70 ёшда бўлиб, муқаддам фирибгарлик учун судланган. У Самарқандда истиқомат қилади, «Умра» зиёратига бормоқчи бўлган тўрт киши эса Оқдарё туманидан.
ДХХ ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари эркакни 3000 доллар олаётган вақтида қўлга олишди. Пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

