Самарқандда темир тўсиққа урилган Эписа ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида Эписа русумли автомобил ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда темир тўсиққа урилган Эписа ҳайдовчиси вафот этди
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида Эписа автомобили темир тўсиққа урилиши натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Воқеа 27-октабр куни соат 21:00 лар атрофида туманнинг “Қўнғирот” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-076 автомобил йўлининг 80-километрида юз берган.
Идора берган маълумотга кўра, Иштихон — Пайшанба йўналишида ҳаракатланаётган Эписа русумли автомобил ҳайдовчиси эътиборсизлиги сабаб рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги темир тўсиққа бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ВАЗ-2105 автомобили бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган, бунинг оқибатида 26 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этган эди.

