Маҳаллий

Самарқандда сохта долларларни ўтказишда гумонланиб уч киши қўлга олинди

Самарқанд вилоятида қалбаки АҚШ долларини ўтказишга уринишда гумонланиб уч киши ушланди. Операция Давлат хавфсизлик хизмати, божхона ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилди.

Самарқандда сохта долларларни ўтказишда гумонланиб уч киши қўлга олинди

Xavfsizlik Telegram-каналининг хабар беришича, Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган уч нафар шахс шартли харидорга умумий суммаси 7400 доллар бўлган 100 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган вақтида қўлга олинди. Улар ушбу пуллар эвазига 44 млн сўм талаб қилишган.

Хабарга кўра, қўлга олинганларнинг иккиси илгари ҳам судланган. Қалбаки банкноталар Туркиядан келтирилгани тахмин қилинмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.