Маҳаллий

Самарқандда Malibu ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида саккиз нафар пиёдани уриб юборишига бир баҳя қолди

Самарқандда Malibu автомобили ҳайдовчиси ўтиш жойида саккиз нафар пиёдага йўл бермай, хавфли манёвр амалга оширди. Йўлни кесиб ўтаётганлар орасида болалар аравачаси бўлган аёл ҳам бор эди. Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кадрларда автомобилнинг юқори тезликда пиёдалар ўтиш жойига яқинлашиб келгани ва одамларни уриб юборишига бир баҳя қолгани акс этган. Пиёдалар машинани пайқаб қолишга ва қочишга улгуришган […]

Самарқандда Malibu ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида саккиз нафар пиёдани уриб юборишига бир баҳя қолди

Самарқандда Malibu автомобили ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида саккиз нафар пиёдага йўл бермай, хавфли манёвр амалга оширди. Йўлни кесиб ўтаётган одамлар орасида болалар аравачаси бўлган аёл ҳам бор эди.

Кадрларда машинанинг катта тезликда пиёдалар ўтиш жойига яқинлашиб келгани ва одамларни уриб юборишига бир баҳя қолгани акс этган. Пиёдалар автомобилни пайқаб қолишга ва тўқнашувдан қочишга улгуришган.

Самарқанд вилояти ЙҲХБ маълумотларига кўра, ҳодиса 8 сентябрь куни соат 22:20 да Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида юз берган.

Malibu 2 ҳайдовчиси пиёдаларга йўл бермасдан, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани ва саккиз кишининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдиргани аниқланган.

Ҳайдовчининг шахси аниқланди. У билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Ҳайдовчининг ўзи содир бўлган воқеани шошилаётгани, ҳаракат вақтида эса, унинг сўзларига кўра, тормозда муаммо юзага келгани билан изоҳлади. У тўқнашувдан қочиш учун биринчи бўлакдан учинчи бўлакка қайта тизилганини маълум қилди.

«Худо асради, пиёдаларни уриб юбормадим. Фуқаролардан, ўша пиёдалардан ва ДАН ходимларидан минг бор узр сўрайман. Бундай ҳолат бошқа қайтарилмайди. Қилган ишимдан пушаймонман», — деди ҳайдовчи.

Эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-10-моддаси («Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи хавфли вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлган қоидабузарлик») бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.