Самарқандда инсон капитали ва халқаро таълим масалаларига баğиşланган «Глобал Талент Форум» öтказилмоқда
Хорижда таълим олган ёşларнинг билим ва тажрибасидан мамлакат ривожида фойдаланиş, стипендия дастурларини иқтисодиёт эҳтиёжлари билан боğлаş – инсон капиталини ривожлантириşдаги муҳим вазифалардан.

Самарқандда инсон капитали ва халқаро таълим масалаларига бағишланган «Глобал Талент Форум» ўтказилмоқда
29-30 октабр кунлари Самарқандда бўлиб ўтаётган «Глобал Талент Форум» халқаро форумининг кун тартибида ёшларнинг билим ва тажрибасини мамлакат тараққиётига йўналтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби мавзулар ўрин олган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этаётган форумнинг бош ҳамкори – Ўзбекистон Миллий банки (НБУ), стратегик ҳамкори эса «Узбекистанъс Слуб» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти. МКБАНК, «Халқ банки» АТ, «Агробанк» АТБ, «Узбекистан Аирвайс» АЖ ва «ПЕПСИ» ҳам форум ҳамкорлари ҳисобланади.
Анжуманда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), Туркия Олий таълим кенгаши, Халқаро таълим институти (ИИЕ), «Болаşақ» дастури, Германия академик алмашинув хизмати (ДААД), Бритиш Соунсил, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА) ва Эдусатион УСА вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси маълумотларига кўра, 2025-2026 йилларда ўтказилган учта очиқ танловда қарийб 500 нафар ёшлар Президент стипендиясига сазовор бўлган. Уларнинг 80 фоизи дунёнинг Топ-100 университетларига қабул қилинган. Форумда бу каби таълим дастурларининг натижалари, хорижда таҳсил олган ёшларнинг билим ва тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятлари, шунингдек, малакали кадрлар тайёрлашда халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва молия институтларининг ўрни масалаларига ҳам алоҳида урғу берилмоқда.
Форум дастуридан молия институтларининг инсон капиталини ривожлантиришдаги ролига бағишланган сессия, келгуси ўн йиллик учун ҳамкорлик истиқболларига оид мулоқотлар ва иш берувчилар билан учрашувлар ўрин олган. Учрашувларда меҳнат бозоридаги кадрларга эҳтиёж, талаб юқори бўлган кўникмалар, ёшларнинг ишга жойлашиши ва касбий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар асосий мавзулардан бўлади.
30-октабр куни дастур доирасида «Эл-юрт умиди» жамғармасининг «Самарканд Теа Тиме» учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар касбий тажрибаси ва ташаббуслари билан ўртоқлашади.

