Маҳаллий

“Эл-юрт умиди” ва Бритиш Соунсил 5 нафар ўзбекистонлик қизга стипендия ажратиш бўйича келишув имзолади

ъЕл-юрт умидиъ жамғармаси ва Бритиш Соунсил беш нафар ўзбекистонлик қизга Буюк Британияда СТЕМ йўналишларида таҳсил олиш учун қўшма стипендия ажратади. 2027−2028 ўқув йилига мўлжалланган дастур харажатларининг 40 фоизини жамғарма, 60 фоизини Британия Кенгаши қоплайди.

“Эл-юрт умиди” ва Бритиш Соунсил 5 нафар ўзбекистонлик қизга стипендия ажратиш бўйича келишув имзолади

Самарқандда бўлиб ўтаётган Глобал Талент Форум халқаро анжумани доирасида президент ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Британия Кенгаши (Бритиш Соунсил) ўртасида “Гоинг Глобал Партнершипс — Счоларшипс фор Вомен ин СТЕМ” дастурини Ўзбекистонда амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2027−2028 ўқув йилида беш нафар ўзбекистонлик қиз Буюк Британияда фан, технология, муҳандислик ва математика (СТЕМ) йўналишларида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Дастур қўшма молиялаштириш тамойили асосида йўлга қўйилиб, таълим харажатларининг 40 фоизини “Эл-юрт умиди” жамғармаси, қолган 60 фоизини эса Британия Кенгаши қоплайди.

Ушбу ташаббус хотин-қизларнинг халқаро таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда илм-фан ва юқори технологиялар соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Дастурга қабул қилиш тартиби, номзодларга қўйиладиган талаблар ҳамда ариза топшириш муддатлари ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Аввалроқ “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали ёшларни Жанубий Кореянинг етакчи олийгоҳларида 6 ой давомида янги касбга ўқитиш ва таълим харажатларини қоплаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.