Маҳаллий

Самарқандда Болалар келажаги ва фаровонлиги масалалари бўйича Бутунжаҳон саммити бўлиб ўтади

Самарқандда болалар келажаги ва фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити бўлиб ўтади

2026 йил 21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва келажаги масалаларига бағишланган Бутунжаҳон саммити бўлиб ўтади.

Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакатдан сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар, шунингдек, болалар ва ўсмирлар иштирок этади.

Дастурдан расмий очилиш маросими, панель сессиялари ва иштирокчиларнинг Ўзбекистон ижтимоий соҳа объектларига ташрифи ўрин олган. Муҳокамага болалар ва оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий хизматларнинг қулайлиги, болалар саломатлиги, эрта ривожланиш ва инклюзив таълим масалалари олиб чиқилади.

Бундан ташқари, форум майдончасида Болалар онкологияси бўйича II Халқаро конгресс бўлиб ўтади. Иштирокчилар ўсиб келаётган авлодни қўллаб-қувватлашнинг янада самарали тизимини яратиш ва амалий ечимларни ишлаб чиқиш учун халқаро тажриба ва илғор ёндашувларни бирлаштиришни мақсад қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.