Маҳаллий

Самарқандда 8 нафар пиёдани уриб юборишига бир баҳя қолган ҳайдовчи жаримага тортилди

Tashkent Times — бу Ўзбекистоннинг барча сўнгги янгиликларини тақдим этувчи инглиз тилидаги онлайн газетадир

Самарқандда 8 нафар пиёдани уриб юборишига бир бахя қолган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда қора рангли Chevrolet Malibu автомобили катта тезликда пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб, саккиз нафар пиёдани уриб юборишига бир бахя қолгани акс этган видео тарқалди.

Ҳодиса ҳудуддаги кузатув камераси томонидан қайд этилган. Кадрларда бошқа транспорт воситалари пиёдаларнинг ўтишига йўл бериш учун тўхтагани, пиёдалар чизилган ўтиш жойидан деярли ўтиб бўлаётганида қора рангли Malibu тўхтамасдан ўтиб кетгани акс этган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Самарқанд шаҳар ИИБ маълумотларига кўра, ҳодиса 8 сентябрь куни соат тахминан 22:20 ларда Мирзо Улуғбек кўчасида юз берган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари суриштирувдан сўнг транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисини аниқлашди.

Ҳайдовчи содир бўлган воқеани тушунтирар экан, шошилаётганини ва тормози ишламай қолганини, шу сабабли биринчи бўлакдан учинчи бўлакка ўтиб кетганини айтди.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси биринчи қисми (Йўл безорилиги) билан баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда у сўроқ қилинмоқда ва иш ҳужжатлари Самарқанд шаҳар судига юборилиши режалаштирилган.

Ушбу моддага кўра, айбдор деб топилган шахслар бир йилдан икки йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 11 миллион сўм миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.