Самарқандда 3,3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида йирик қонунбузарлик ҳолати қайд этилди. «A. B.» МЧЖга тегишли «Қорасув» маҳалласидаги кўп қаватли турар жой биноси хатловдан ўтказилганда, объект таъминотчи ташкилот билан шартнома тузмасдан ва зарур лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, тўғридан-тўғри газ тармоғига улангани маълум бўлди. […]

Самарқандда 3,3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида йирик қонунбузарлик ҳолати қайд этилди.
«Қорасув» маҳалласида жойлашган, «A. B.» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой биносини хатловдан ўтказиш жараёнида, объект таъминотчи ташкилот билан шартнома тузмасдан ва зарур лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, тўғридан-тўғри газ тармоғига улангани аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган дастлабки зарар 3 миллиард 357 миллион сўмга баҳоланди. Тўпланган барча ҳужжатлар кейинги чораларни кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

