Маҳаллий

Самарқанд ёшлар дипломатияси тажрибаси халқаро парламент ҳамжамияти эътиборига ҳавола қилинди

Парламентлараро Иттифоқнинг 153-Ассамблеяси доирасидаги Бошқарув кенгаши йиғилишида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ёш парламентарийларнинг ХИИ глобал конференсияси натижалари тақдим этилди.

Самарқанддаги ёшлар дипломатияси тажрибаси халқаро парламент ҳамжамияти диққат марказига олиб чиқилди

Эллик мамлакатдан 150 нафарга яқин парламентарийни жамлаган ушбу халқаро анжуман инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда замонавий таҳдидларга биргаликда ечим топиш масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани алоҳида қайд этилди.

Йиғилиш чоғида Самарқанд конференсиясига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Унда анжуманнинг муҳим лаҳзалари ва эришилган натижалар акс эттирилиб, Ўзбекистоннинг ёшлар парламентаризмини ривожлантириш борасидаги тажрибаси халқаро парламент ҳамжамияти эътиборига ҳавола қилинди.

Сенат раиси Танзила Норбоева Самарқандда илгари сурилган ғоялар ва қабул қилинган тавсиялар амалий натижаларга айланиши зарурлигини таъкидлаб, шу мақсадда конференсиянинг якуний ҳужжати эълон қилингани ва унинг келгуси ишлар учун йўл харитаси сифатида фойдаланиш муҳимлигини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.