Маҳаллий

Самарқанд вилоятидаги корхона қарздорлиги йўқлигига қарамай, ноқонуний равишда электр тармоғидан узиб қўйилди

Самарқанд вилоятидаги «B.N.V.A.» МЧЖ корхонаси электр энергиясидан қарздорлиги бўлмаса-да, тармоқдан узиб қўйилган. Раҳбарнинг Бизнес-омбудсманга мурожаатидан сўнг электр энергияси таъминоти қайта тикланди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди. Текширув шуни кўрсатдики, узилиш ташқи омиллар ва ягона энергетика тизимидаги ҳисоб-китоблардаги узилишлар сабабли юз берган. Оқибатда ишлаб чиқариш тўхтаб қолган, компания эса зарар кўрган. Бундан ташқари, корхона […]

Самарқанд вилоятидаги «B.N.V.A.» МЧЖ корхонаси электр энергиясидан қарздорлиги бўлмаса-да, электр тармоғидан ноқонуний узиб қўйилган эди. Корхона раҳбарининг Бизнес-омбудсманга қилган мурожаатидан сўнг электр таъминоти қайта тикланди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.

Текширув шуни аниқладики, узилиш ташқи омиллар ва ягона энергетика тизимидаги ҳисоб-китоблардаги узилишлар сабабли юз берган. Бунинг оқибатида ишлаб чиқариш тўхтаб қолган ва компания зарар кўрган.

Бундан ташқари, корхона етказиб берилган электр энергияси учун электрон ҳисоб-фактураларни ўз вақтида ололмаган, бу эса солиқ ҳисоботларини тайёрлашни қийинлаштирган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари «Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бошқармаси мутахассислари билан биргаликда текширув ўтказди.

Унинг натижаларига кўра, корхонанинг электр таъминоти тўлиқ тикланди. Бундан ташқари, «ҲЭТ» АЖ «Энергосоздо» филиалининг Ургут туман бўлими умумий суммаси 118,9 млн сўмлик кечиктирилган электрон ҳисоб-фактураларни юклаб берди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.