Маҳаллий

Самарқанд нони товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди

Самарқанд нони товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди

Самарқанд нони Ўзбекистонда товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди. Аввалроқ, 2025 йилнинг февраль ойида унга географик кўрсаткич мақоми берилган эди.

Товар белгисининг рўйхатдан ўтказилиши маҳсулот номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш имконини беради.

Гувоҳнома "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ 10 йил муддатга расмийлаштирилади.

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун аризани Адлия вазирлигининг im.adliya.uz сайти орқали топшириш мумкин.

Аввалроқ, 2025 йил 4 февралда самарқанд нони Ўзбекистоннинг географик кўрсаткичлари давлат реестрига киритилган эди. 5 февраль куни адлия вазири Акбар Тошқулов тегишли гувоҳномани Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга топширди.

Қонунчиликка кўра, агар товарнинг сифати, довруғи ёки бошқа хусусиятлари сезиларли даражада унинг келиб чиқиш жойи билан боғлиқ бўлса, географик кўрсаткич товарни муайян ҳудуддан келиб чиққан деб белгилайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.