Самарқанд металлургия соҳасининг халқаро форумига мезбонлик қилади
Самарқандда 2026 йил 12 декабрда Ўзбекистон металлургия ассоциациясининг умумий йиғилиши ва халқаро тармоқ форуми бўлиб ўтади.

Самарқанд металлургия соҳаси халқаро форуми майдонига айланади
2026 йил 12 декабрь куни Самарқандда Ўзбекистон металлургия ассоциацияси аъзоларининг II умумий йиғилиши, шунингдек, металлургия саноатини ривожлантиришга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи металлургия корхоналари вакиллари, шунингдек, Хитой, Россия, Эрон, Туркия ва Европа мамлакатларидан делегациялар иштирок этиши кутилмоқда.
Эълон қилинган иштирокчилар орасида McKinsey & Company ва World Steel Association каби халқаро ташкилотлар экспертлари ва вакиллари ҳам бор.
Ташкилотчилар форумга тажриба алмашиш, соҳа истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда турли мамлакатлар металлургия бизнеси вакиллари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш майдони сифатида қарамоқдалар.

