Саида Мирзиёева Туркиянинг Байкар мажмуасида мудофаа технологиялари билан танишди
Саида Мирзиёева Туркиянинг Байкар компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноатидаги илғор лойиҳалар билан танишди. У мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ва технологик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятлари борлигини қайд этди.

Саида Мирзиёева Туркиядаги Байкар мажмуасида мудофаа технологиялари билан танишди. Президент администрацияси раҳбарининг айтишича, компания эришган ютуқлар ортида кўп йиллик илмий тадқиқотлар, иқтидорли муҳандислар меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар турибди.
«Туркиянинг бу борадаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга», - деди Саида Мирзиёева.
У, шунингдек, икки мамлакат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва қўшма технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

