Маҳаллий

Саида Мирзиёева Қашқадарё вилояти наркология муассасаси фаолияти билан танишди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар билан биргаликда соҳани тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши таъкидланди.

Саида Мирзиёева Қашқадарё вилояти наркология муассасаси фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Қашқадарё вилояти наркология муассасаси фаолияти билан танишди. Президент администрацияси раҳбари у ерга соҳадаги вазиятни ўз кўзи билан кўриш, ўзгаришларни энг мураккаб нуқтадан бошлаш мақсадида борди.

Қайд этилишича, муносиб шароит ва малакали ёрдам билан бирга самимий эътибор ҳам беморга куч бағишлайди. Баъзан бир оғиз далда кишида ишонч ва умид уйғотади. Ҳеч ким ёрдам сўрашдан чўчимаслиги, дарди билан ёлғиз қолмаслиги керак.

Маҳаллий ва халқаро экспертлар билан биргаликда соҳани тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши таъкидланди. Унда инсон, унинг қадри ва соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашиш асосий эътиборда бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.