Маҳаллий

Экспертлар ҳамжамияти болаларга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш курсини қўллаб-қувватлади

Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, бундай даҳшатли жиноятлар учун жавобгарликни имкон қадар кучайтириш зарур.

Экспертлар ҳамжамияти болаларга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш курсини қўллаб-қувватлади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманган вилояти Учқўрғон туманида 5 ёшли қизалоқ жабрланган фожиа юзасидан ўзининг Телеграм-каналида муносабат билдирди.

Унинг айтишича, бундай даҳшатли жиноятлар учун жавобгарликни имкон қадар кучайтириш зарур.

Бу баёнот юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва жамоатчилик фикри етакчилари орасида кенг акс-садо берди.

Юридик фанлар доктори Нодирбек Салаев ташаббуснинг ҳуқуқий асосларини биринчилардан бўлиб таҳлил қилди.

У демократик давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиб, жавобгарликни имкон қадар кучайтириш вазифасини қўллаб-қувватлади. Салаев бунинг учун аллақачон асос борлигини таъкидлади: 2026-йилги Давлат дастури ва Президентнинг 3-мартдаги ПФ-33-сон Фармони. Улар асосида вояга етмаганларни зўрлаш ва уларга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Журналист ва адвокат Зафарбек Солижонов ҳам шунга ўхшаш позицияни билдирди. У Саида Мирзиёеванинг сўзларини ўлим жазосини қайта жорий этиш таклифи сифатида талқин қилмасликка чақирди. Унинг фикрича, Администрация раҳбари жамоатчиликнинг ғазабини баҳам кўришини, бироқ қонун доирасида, яъни энг юқори жазо — умрбод озодликдан маҳрум қилиш бўлган шароитда жазони имкон қадар кучайтиришга эришишини англатган. Солижонов ўлим жазоси 2008-йил 1-январдан бекор қилингани ва Конституциянинг 25-моддаси билан тақиқланганини эслатди. Давлат жазонинг шафқацизлигига эмас, балки жазонинг муқаррарлигига урғу бермоқда.

Бу фикрни юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД), профессор вазифасини бажарувчи Раззоқ Алтиев ҳам ривожлантирди.

Унинг баҳосига кўра, Администрация раҳбари жавобгарлик кучайтирилишини, айбдорлар эса қилмишига яраша жазоланишини нозик тарзда етказган. Алтиев умрбод озодликдан маҳрум қилишни янада оғир ва адолатли чора деб ҳисоблайди, асосий мақсад эса жазонинг муқаррарлиги бўлиши керак, деб таъкидлайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.