Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти маъмурияти раҳбари Саида Мирзиёева Пекинга ташрифи давомида Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди.
Унинг сўзларига кўра, музей ўзининг катталиги ва мамлакатнинг бир асрлик тарихини эҳтиёткорлик билан сақлаши билан ҳайратланарли.
“Унинг деворлари ичида туриб, Хитой босиб ўтган қийин йўлни ва бу даврда эришган муҳим ўзгаришларни ҳис қиласиз”, деб изоҳ берди Мирзиёева.
Аввалроқ Саида Мирзиёева Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси Чжао Лежи билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди. Президент маъмурияти раҳбари шунингдек, Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи, ХКП Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ва ХКП Марказий қўмитаси Ташқи ишлар комиссияси девони директори билан ҳам учрашди.

