Сиёсат

Саида Мирзиёева: Келишувларни инвестициялар ва янги иш ўринларига айлантиришимиз керак

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Саида Мирзиёевага кўра, унда юздан ортиқ компания вакиллари билан сармоя киритиш, бизнесни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Саида Мирзиёева: Келишувларни инвестициялар ва янги иш ўринларига айлантиришимиз керак

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кенгашнинг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги шерикликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очаётганини таъкидлади. У билдирилган ишонч учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, ташаббусни қўллаб-қувватлагани, Ўзбекистонга қаратаётган эътибори ва ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги учун Марко Рубио, унинг рафиқаси Жанетт ҳамда Сержио Горга алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

Саида Мирзиёева энди асосий эътибор эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилиши кераклигини қайд этди.

«Энди олдимиздаги асосий вазифа - эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантиришдир. АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантиришдан кўзлаган мақсадимиз ҳам шу», - деди у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.