Саида Мирзиёева: Ҳайвонларга нисбатан шафқацизлик учун жазо кучайтирилди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилганини эслатди. Унинг таъкидлашича, янги қонунчилик нормалари нафақат ҳуқуқбузарларни жазолаш, балки жамиятда меҳр-оқибат ва масъулиятли муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева: Ҳайвонларга шафқацизлик қилганлик учун жазо чоралари кучайтирилди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлганлик учун жазо чоралари кучайтирилгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 28-июнидан бошлаб ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунчилик нормалари кучга кирган.
Эндиликда ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлган шахсларга нисбатан маъмурий жарималар икки баравар оширилган. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.
Қонунчиликка мувофиқ, бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларни такроран содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши ва озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, бундай қонунлар фақат айбдорларни жазолаш учун эмас, балки жамиятда қандай қадриятлар устувор эканини намоён этиш учун ҳам қабул қилинади.
"Барчамиз зўравонликка муросасиз муносабатда бўлсаккина, жамиятимизда хавфсизлик ҳукм суриши мумкин. Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор", - дея қайд этди у.
Президент администрацияси раҳбари, шунингдек, болаларда ҳайвонларга ва бошқа тирик мавжудотларга меҳр-оқибат туйғусини шакллантиришда ота-оналарнинг ўрни муҳимлигини таъкидлаб, фарзандларга кучни шафқацизлик орқали намоён этиш мумкин эмаслигини болаликдан ўргатиш зарурлигини билдирди.

